На головну

SHоvinizm, uning tarixiy ildizlari.

  1. Davlat mafkurasi tushunchasi, uning mazmun-mohiyati va u amal qiladigan tamoyillar.
  2. Davlat mafkurasi tushunchasi, uning mazmun-mohiyati va u amal qiladigan tamoyillar.
  3. Diniy ekstremistik harakatlar va mafkuralarning tarixiy ildizlari, manbalari va ijtimoiy omillari.
  4. Diniy ekstremistik harakatlar va mafkuralarning tarixiy ildizlari, manbalari va ijtimoiy omillari.
  5. Diniy ekstremistik harakatlar va mafkuralarning tarixiy ildizlari, manbalari va ijtimоiy оmillari.
  6. Globallashuv jarayonining hayotimizga kirib kelishi omillari va uning ijobiy va salbiy tomonlari.
  7. Globallashuv jarayonining hayotimizga kirib kelishi omillari va uning ijobiy va salbiy tomonlari.

Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб турган жўғрофий - сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашда намоён бўлади. Давлат етакчи мавқе (давлат)га эга бўлган, ўз миллатини «олий» миллат деб эълон қилган миллат ҳукмрон эксплуататор синфларининг идеологияси ва сиёсати бўлган буюк давлатчилик шовинизм, шовинизм ва миллатчиликнинг бир туридир.

Буюк давлатчилик шовинизми - (Шовинизм - фран. буржуа мил-латчилигининг ўта реакцион формаси). Шовинизм сиёсати бошқа миллат ва халқларга нафрат ва душманликни авж олдиришга қаратилган. Шовинизм гўё тўлақонли бўлмаган бошқа миллатлар ва ирқлар устидан ҳукмронлик қи-лишга даъват этилган бир миллатнинг алоҳидалигини («мумтозлигини») тарғиб этади.

Буюк давлатчилик шовинизми бошқа миллатлар ва мамлакатлар билан ўзаро маданиятли ҳамкорлик қилишга тайёр эмасликдан келиб чиқади. Унинг ифодачилари ҳарбий империялардир. Бу империяларнинг иқтисодиёти босиб олинган ҳудудларни эксплуатация қилар ва ҳатто уларнинг ҳаётий манбалари ҳисобига яшар эди. Айни чоғда бўйсундирилган халқларга уларга маданий жиҳатдан ва умуман миллий жиҳатдан норасолиги ҳақидаги ҳалокатли ғоя сингдирилар эди.

Буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик бир-бирини тўлдиради, булар ўз давлати манфаатини илгари суриб, миллий қадриятларни тайёрлашда, миллий маданиятлар ва маънавий қадриятларни оёқ ости қилишда, авторитар тузум ўрнатишда, бошқа мамлакат халқларини итоатгўй қилиб сақлаб туришда, ҳозир эса собиқ Иттифоқни тиклаш учун қилаётган ҳаракатида, ўз таъсир доирасини бошқа мустақил давлатларда сақлаб қолиш учун интилишда, миллатлар ўртасида ўзаро ишончсизлик туғдиришда, халқаро-ҳуқуқий меъёрларни инкор этишда, ташқи иқтисодий алоқаларни тўсишда, янги мустамлакачиликни зўрлаб қабул қилдириш ҳаракатида яққол намоён бўлмоқда.

Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида...» асарида шовинизмга «Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб турган жўғрофий-сиёсий маконда ҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашида намоён бўлади» деб таъриф берган (Каримов И. А. Асарлар. Т.6. 65-бет). Бундай давлатларга кўпроқ иқтисодий жиҳатдан заиф, ички беқарор давлатлар нишон бўлади.

Ўзбекистонни, аввало Россия империяси, кейин совет империяси юритган буюк давлатчилик шовинизми жафоларни тортган ҳозирги пайтда, ХХI аср бошларига келиб бу давр турлича талқин этилмоқда. Бу талқин-ларнинг 2 таси ҳақида «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида...» асарида фикр юритилган:

1) «Биринчи андозанинг» муаллифлари, - дейилади асарда, - эҳтимол самимий тарзда, минтақа Россия империяси таркибидаги Туркистон мухторияти сифатида ривожланиб, ўз метрополиясидан зарур рағбатларни олиб турар эди. Чунки подшо Россияси маҳаллий анъаналар ва асосларни йўқ қилмаган ва бузмаган ҳолда ўлканинг буржуача тадрижий ривожланишини рағбатлантирган эди, деб ҳисоблайдилар». Ушбу гуруҳ муаллифлари минтақада ўтказилган большевикча тажриба, шу жумладан, миллий давлат чегараланиши, иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари ихтисослаштирилишини кескин танқид қиладилар ва буларни Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирги зиддиятларнинг асосий сабаблари, деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга улар коммунистик тузумдан кейинги янги Россия Марказий Осиё минтақасида барқарорлаштирувчи ролни ўйнаш учун жуда мос келади, деган ғояни илгари сурадилар.

2) Бошқа фикрга кўра, минтақадаги муаммоларни ўлканинг мустам-лака ўтмиши келтириб чиқарган. Бу фикр тарафдорлари ўлкани ўз тарихий ва миллий негизларига қайтаришни таклиф қилади. Бунга мусулмон давлат-ларга эргашган, улар билан яқинроқ интеграцияга киришган тақдирдагина эришиш мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Иккала нуқтаи назарда илмийликка нисбатан сиёсат ва эҳтирослар устунлиги яққол кўриниб турибди. Бу нуқтаи назарлар айни буюк давлат-чилик шовинизми ва агрессив миллатчиликнинг ҳуружлари туфайли келиб чиққан.

Pansоvetizm buyuk davlatchilik shоvinizmining o'ziga xоs ko'rinishi sifatida.

Пансоветизм. Буюк давлатчилик шовинизми бугунги кунда пансове-тизм билан ўзига хос тарзда қўшилиб кетган. Пансоветизм тушунчаси узоқ вақт давомида бир иттифоқ доирасида яшаш натижасида ижтимоий-маданий ҳаётда юзага келган муайян яқинлик, ўхшашлик, умумийлик, иқтисодий алоқадорлик ва боғлиқликни мутлақлаштиришга асосланган.

Аммо, Президентимиз ўринли таъкидлаганидек, бундай қарашлар ортида ҳам содда кишиларнинг бош-кўзини айлантириб, ўз умрини яшаб бўлган ғояларини ҳаётимизга қайтадан тиқиштиришга, шу йўл билан яна эски тузумни тиклашга, бир сўз билан айтганда, миллий ўзлигимизни йўқотишга қаратилган интилиш ётганлигини ёддан чиқармаслик зарур.

Мустақилликка эришиб, бугунги кунда ривожланаётган Марказий Осиё республикаларини асабийлик билан, алам билан қарши олмоқдалар. Бунга Россия матбуотида чиқаётган таҳлиллий материаллар яққол мисол бўла олади. 1997 йил 26 мартда «Новая независимая газета» сонида босилган «МДҲ: тарихининг ибтидосими ёки интиҳоси» бош мақоласида «собиқ Совет республикалари учун мустақил давлатга айланиш имкониятини беришдан иборат Россиянинг хатоси», бу «хато»ни тўғрилаш ҳақидаги империячилик даъволари билан чиққан эди.

Мақолада гўё Россияга «Жануб таҳдиди» деб аталган таҳдид вужудга келди, Россия шаклланиб бораётган Марказий Осиё ҳамдўстлик блокини парчалаб юбориши зарур, деган агрессив таклифлар илгари сурилади.

Президент Ислом Каримов 2005 йил 14 январда «Независимая газета» (Москва) мухбирининг саволларига жавоби «Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди» деб номланиб, мазкур интервьюда бундай ҳолатларга ўз вақтида жавоб бериб, Украинадаги «Зарғалдоқ инқилоби», «Грузия ва Украинада сўнгги пайтларда содир бўлган воқеа-ларни», Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий жараёнларидаги ўзгаришлар билан чуқур таҳлил қилиб берди.1

Ҳозирги кунда буюк давлатчилик ғоялари мазмунан ўша-ўша бўлсада, унга эндиликда ўта замонавий шакл берилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида булар рус миллатининг мумтозлигини тиклаш, Россия теварагида кучли жўғрофий - сиёсий майдон яратиш, «Ягона ва аҳил халқлар оиласи»ни тиклаш, янги мустақил давлатларнинг қайси бири билан ҳамкорлик қилиш, қайсиларини ажратиб қўйиш ва бошқа соҳаларда кўринмоқда.

Мустақил Ўзбекистон учун бугунги кунда буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик туғдираётган таҳдидларнинг реал хавфи қуйидагилардан иборат:

1) Халқаро, давлатлараро ва элатлараро қарама-қаршиликни келти-риб чиқариш.

2) Халқаро-ҳуқуқий ва ички давлат суверенитетимизни рўёбга чиқаришга қаршилик кўрсатиш.

3) Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини чегаралашга, улар-ни тенг ҳуқуқли бўлмаган шароитга солиб қўйишга уриниш.

4) Мамлакатимиз аҳолисига электрон, радио-ахборот воситалари орқали мафкуравий йўл билан тазйиқ ўтказиш, жаҳон афкор оммасида Ўзбекистон ҳақида нотўғри тасаввур туғдиришга интилиш.

5) Миллатлар ўртасидаги ўзаро ишончсизликни келтириб чиқариш, миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш.

6) Янги мустамлакачилик ва янги империячилик ёндашувларини зўрлаб қабул қилдириш, ҳамма соҳалардаги ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни секинлаштириш хавфи.

Aqidaparastlik: asоsiy shakllari, keltirib chiqaruvchi оmillar, tarqalishining оldini оlish yullari.

Кишилар онги ва қалбига маълум мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, эътиқод даражасига кўтарилган вайронкор мафкуралардан бири - ақидапарастлик.У ўз хусусиятини иккита шаклда намоён қилади: Ақиданинг дунёвий шакли (шовинизм, атеизм, коммунизм); ақиданинг диний шакли (инквизация, ваҳҳобийлик, Ҳизб-уттаҳрир, Ҳизбуллоҳ, «Ал-Қоида» ва б.) ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни (ўзгартириб бўлмас) тушунчалар деб билувчилар ақидапарастлар деб юритилади. Ақидапарастларнинг шаклланиши ва қарор топиши барча диний ташкилотлар ва уларнинг руҳонийлари фаолияти билан тарихан боғлиқ бўлганлиги учун у фақат диний таълимотларга хос ҳодиса сифатида талқин этилади.

Диний ақидапарастлик, ислом фундаментализми - исломнинг фундаментал принципларини тиклаш, ислом вужудга келган дастлабки шарт-шароитларга қайтиш шиори остида ҳаракат қилишга даъват этувчи реакцион ғоялардан биридир. Бундан ташқари, бу ғоя тарафдорлари халифалик байроғи остида бирлашишни ноисломий дунёга қарши туриш мақсади билан боғлашларини ҳам таъкидлаш жоиздир. Бундай ёндошув ўта хавфли эканлиги ҳаммамизга аёндир. Бундай реакцион ғоя инсониятнинг диний асосда қарама-қарши қутбларга бўлиниб кетишига, баъзан «цивилизациялар тўқнашуви» деб аталадиган ҳодисанинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ғояни қўллаб-қувватловчи яна бир реакцион оқим диний экстремизмдир. Динни ниқоб қилиб ҳокимиятга интилиш, ғаразли ниятлари йўлида ҳар қандай қабиҳликлардан тап тортмаслик хусусияти ушбу ғоя тарафдорларига хосдир.



  136   137   138   139   140   141   142   143   144   145   146   147   148   149   150   151   Наступна

Zamоnaviy terrоrizm strategiyasi va antiterrоr strategiyasi. | Xalqarо terrоrizm - umumbashariy muammо. | Hоzirgi davrda terrоrizmga qarshi kurash muammоlari. | Mafkuraviy kurash mafkuraviy jarayonning muhim sifatiy belgisi sifatida. | Glоballashuv jarayoni chuqurlashib bоrishining asоsiy bоsqichlari va shart-sharоitlari. | Mafkuraviy jarayonlarda stixiyalilik va оnglilik. | Hоzirgi davrda mafkuraviy jarayon rivоjida tezkоrlik, keng qamrоvlilik, aniq maqsadga yunaltirilganlik hоlatlari. | Mafkuraviy kurash mafkuraviy jarayonning muhim sifatiy belgisi sifatida. | Irqchilik mafkurasining mohiyati va hozirgi davrda uning qaytadan jonlanishini keltirib chiqarayotgan omillar. | Dunyoning mafkuraviy manzarasi rivоjlanishining istiqbоllari. |

© um.co.ua - учбові матеріали та реферати